📈 Ўзбекистонда сукук бозорини ривожлантириш учун ҳуқуқий асослар яратилади
«Капитал бозори тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси мамлакатимизда ислом молияси инструментларини кенг жорий этишга хизмат қилади.
Унга кўра:
🔹сукук чиқариш тартиби белгиланади;
🔹махсус молия компаниялари фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади;
🔹сукук эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари жорий қилинади;
🔹давлат томонидан суверен сукук чиқариш имконияти яратилади.
Бу нафақат маҳаллий, балки ислом молиясига қизиқувчи халқаро инвесторларни жалб қилиш учун ҳам янги имкониятлар очади.

